Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.






