АсосийJamiyat

Тошкентда юқори тезликда юрган машиналар жаримага тортилмоқда

'Тошкентда юқори тезликда юрган машиналар жаримага тортилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида давлат рақам белгиси 01 Х 080 KB бўлган Tahoe русумли автомашинаси ҳамда давлат рақам белгиси 01 U 081 DS бўлган BYD русумли автомашинаси ҳайдовчилари ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда соатига 170-180 км/с тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилиб Tahoe автомашина ҳайдовчиси 1998 йилда туғилган Ахрор исмли шахсга ҳамда BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1989 йилда туғилган Сирожиддин исмли шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128³-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилган. 
 

 

    Бошқа янгиликлар