АсосийJamiyat

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор

'Тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи бор'ning rasmi

Ўзгидромет хабар беришича, 22 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

21-22 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

21-27 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

    Бошқа янгиликлар