АсосийJamiyat

Олий Мажлис Сенати Раиси Москвада содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

'Олий Мажлис Сенати Раиси Москвада содир этилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Москвада содир этилган теракт муносабати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллади.

“Крокус Сити Холл" концерт залида юз берган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Олий Мажлис Сенати ва шахсан ўз номимдан Сизга ва марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Биз тинч аҳоли вакилларига қаратилган ҳар қандай ҳужумни кескин қоралаймиз. Барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаймиз”, — дейилади мактубда.

    Бошқа янгиликлар