Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги селдан талофат кўрган 4 та маҳалласидаги 61 та кўча шаҳар, туманлар ҳамда корхона ва ташкилотларга бириктирилган.
Ҳудудлардан 10 мингга яқин ҳашарчи, 200 дан ортиқ юк машиналари, 100 га яқин махсус транспорт воситалари, 50 та мотопомпа воситалари жалб қилинди.
Сел босган куннинг ўзида 130 дан ортиқ хонадон лойқа сувлардан тозаланган, 12 км ички йўллар тошланган, 3 мингдан ортиқ объект ҳамда 2,5 мингга яқин сув ҳовузлари дезинфекция қилинган. Аҳоли қаромоғидаги 100 дан ортиқ чорва моллари хавфсиз ҳудудларга ўтказилиб, ветеринария хизмати кўрсатилган.
Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида бириктирилган кўчалар бўйлаб, тозалаш-таъмирлаш, ободонлаштириш, кўчаларни тартибга келтириш ва дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.






