АсосийJamiyat

1 июлдан мопед ва скутерларга алоҳида давлат рақамлари берилади

'1 июлдан мопед ва скутерларга алоҳида давлат рақамлари берилади'ning rasmi

Муҳокамалар порталига ҳукуматнинг "Фойдаланишда бўлган мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб бу турдаги янги транспорт воситалари умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари вақтинчалик низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

2024 йил 1 июлга қадар мопед ва скутерларни сотиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус савдо ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, унинг вакили ёки воситачи (дистрибьюторлик, дилерлик) ташкилотлар)и Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари» модулига интеграция қилинади ва бундай транспорт воситалари учун ҳисоб-маълумотларни электрон шаклда берилишини таъминланади.

2024 йил 1 июлга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ахборот тизими орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига Ўзбекистонга кириб келаётган двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар