1

26 мартдан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади

ЖАМИЯТ 25.03.2024, 12:53
26 мартдан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади

26 мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024-йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўғрисида"ги 194-сонли қарорига асосан, Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан тамомланиши белгиланган.

“Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1