1

Бу Нигерияда сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик одам ўғирлашлардан бири эди

ДУНЁ 25.03.2024, 16:05
Бу Нигерияда сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик одам ўғирлашлардан бири эди

Нигерия шимолидаги бир таълим муассасасидан ўғирлаб кетилган 200 дан ортиқ бола армия томонидан олиб борилган операция натижасида озод қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Reuters хабарига кўра, губернатор ҳарбийларга “жиноятчиликни тўхтатиш ва жамоат тартибини тиклаш” имконини берган жасорати ва қатъияти учун миннатдорчилик билдирди.

Жорий йилнинг 7 март куни эрталаб Курига қишлоғида ўқувчиларнинг умумий йиғилиши чоғида давлат мактабига ҳужум уюштирилганди. Бу Нигерияда сўнгги йилларда содир бўлган энг йирик одам ўғирлашлардан бири эди.

Бунгача, 2014 йилда Нигерия шимолидаги Чибок шаҳрида “Боко ҳарам” террорчилик гуруҳи 276 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган эди. 2021 йилга келиб уларнинг 100 дан ортиғи бедарак йўқолган. Save the Children ташкилоти Нигерияда 2021 йил январь ойидан август ойигача бўлган даврда 1000 дан ортиқ бола ўғирлаб кетилганини айтди.

Нигерия президенти Бола Тинубу хавфсизликни таъминлаш ва мактаб ўқувчилари учун қидирув-қутқарув операциясига ёрдам бериш учун қўшимча кучларни юборишни буюрди. 23 мартда Сокото штати губернатори мактаб матбуот котиби Лиман Абубакарга кўра, ўғирлаб кетувчилар талаб қилган тўлов тўланмаган бўлса-да, 17 нафар мактаб ўқувчиси қўйиб юборилганини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1