1

Инглиз, фарзансуз ва испан тилларидан бирини биладиган фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга таклиф этилмоқда

ЖАМИЯТ 25.03.2024, 17:58
Инглиз, фарзансуз ва испан тилларидан бирини биладиган фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга таклиф этилмоқда

Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб қурилиш соҳасида:

− дурадгор;

− пайвандчи;

− электрик;

− сантехник;

− бетончи;

− ойначи;

− том ёпувчи;

− пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;

− ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

Талаблар ва зарур ҳужжатлар:

- 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши

- Инглиз, франсуз ёки испан тилларидан бирини билиши

- Қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом

- Хорижга чиқиш паспорти

Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.

Номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

Батафсил маълумотларни +998712023355, +998712000061 ёки 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин, дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1