АсосийJamiyat

Наврўз сайлида газ портлашидан жабрланганларга моддий ёрдам ажратилди

'Наврўз сайлида газ портлашидан жабрланганларга моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

2024 йил 18 март куни соат Кўкдала тумани “Туқмор” қишлоғидаги очиқ дала майдонида бўлиб ўтаётган Наврўз байрами тадбирида ўчоққа яқин 25 литрли газ баллон портлаб кетгани хабар қилинган эди.

Туман ҳокимининг 20 мартдаги тегишли қарори билан газ баллони портлашидан жабрланган 26 нафар фуқарога моддий ёрдам берилади.

Қайд этилишича, моддий ёрдам туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилган. Моддий ёрдам миқдори 62 млн сўмни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар