АсосийJamiyat

Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабар тарқалди

'Қурилиш вазирлиги сайти ИШИД томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қурилиш  вазирлигининг "Улуш киритиш асосида уй-жой қуриш" миллий ахборот тизими ИШИД жангарилари томонидан бузиб кирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, “Сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз " дея ёзиб қолдириб кетилган. Вазирлик ҳолат бўйича расмий муносабат эълон қилди.

Маълум қилинишича, расмий сайтга бузиб кирилмаган.

“Бугун, 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволаси ҳаккерлар ҳужуми туфайли бузилган эди.

Айни пайтда расмий сайт ишлаётганини ва ушбу ҳаволадаги фаолият қайта тикланаётганини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар