АсосийJamiyat

Сирдарёда уч эгизак дунёга келди

'Сирдарёда уч эгизак дунёга келди'ning rasmi

Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутишаётган эди. Куни кеча улар уч эгизакли бўлишди: икки нафар қиз, кенжаси эса ўғил. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Она фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди. Эгизакларнинг каттаси 1,9 кг, кейингиси 2,4 кг, ўғил чақалоқ эса 2,1 кг бўлиб, улар табиий туғруқ жараёнида туғилди. Муассаса раҳбари Ханифа Содиқованинг маълум қилишича, она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли, уларнинг саломатлиги шифокорлар назорати остида. 

    Бошқа янгиликлар