“Термиз Карго Центр” МЧЖ ҳудудидаги божхона омборида Афғонистон давлатидан транзит тарзда Польша давлатига ўтиш учун Ўзбекистонга кириб келган “Mercedes Benz” юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 2 дона қутиларда жами 196 дона пакетчали қадоқларда 4 кг. 200 гр. бўлган “майдаланган ва қуритилган кўкнори бошоқлари билан аралаштирилган турли хилдаги гиёҳлар ҳамда мевалар аралашмаси” мавжудлиги аниқланди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости, Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фош этилган мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






