1

"Жиноятчи" бўлишни истамаган ота 30 млн сўм алимент қарзини тўлади

ЖАМИЯТ 26.03.2024, 20:55
"Жиноятчи" бўлишни истамаган ота 30 млн сўм алимент қарзини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг 2016 йил 8 январдаги қарорига асосан қарздор Д.Ш.дан ундирувчи Ф.К. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. 

Қарздор ота ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан тўловдан бўйин товлаб келган.

Шунингдек, у муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47 прим 4 моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳам тортилган.

Алимент қарздорликларини қасддан тўламаслигининг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, жиноят ишига ҳужжатлар тўплаш жараёнида ота 30 000 000 сўм алимент қарздорликни фарзандларининг таъминоти учун тўлаб берди.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 122-моддасида – моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1