1

Бугун пойтахтнинг икки туманида саккиз соат газ ўчади

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 09:33
Бугун пойтахтнинг икки туманида саккиз соат газ ўчади

Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Учтепа туманларининг қуйидаги ҳудудларига 27 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида "Ҳудудгазпойтахт" хабар бермоқда.

Чилонзор тумани

Аҳоли истеъмолчилар: 7, 8, 9, 10, 16-мавзелар, С-мавзеси, “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Лутфий”, “Оқтепа соҳил бўйи”, “1-Қатортол”, “Нафосат”, “Диёр”, “Қатортол”, “Чўпонота”, “Боғзор”, “Оқтепа”, МФЙларидаги 13836 та кўп қаватли хонадон ва 1842 та ерли хонадон

Улгуржи истеъмолчилар: 68 та

Учтепа тумани

Аҳоли истеъмолчилар: “Тепа Қўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўхна Чўпонота”, “Боғобат”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙлари ва Учтепа тумани 11, 12, 13, 14, 15, 26-мавзеларидаги кўп қаватли 7379 та хонадон

Улгуржи истеъмолчилар: 76 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1