1

Тошкентдаги автосалон эгалари одамларнинг 6 млрд сўмдан зиёд пулларини ўзлаштириб юборди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 10:20
Тошкентдаги автосалон эгалари одамларнинг 6 млрд сўмдан зиёд пулларини ўзлаштириб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги автосалонларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат тарқалди.

My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштириб юборган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилган.

Жиноят иши доирасида 5 нафар (3 тасига "қамоқ" эҳтиёт чораси, 2 тасига сиртдан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилиб, "қидирув" эълон қилинган) шахслар терговга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1