1

Йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 10:42
Йўл бўйидаги мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади

Энди мактаблар олдида махсус камералар ўрнатилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари босқичма-босқич ўрнатилади.

Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази томонидан "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, ЙҲХХ томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1