1

“Фарҳод” автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 11:51
“Фарҳод” автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги “Фарҳод” автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ФВБга хабарига кўра,   ёнғин бугун соат 06:50да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Кичик халқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2-қаватли биноларда бирида содир бўлган.  4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:57 да етиб бориб, ёнғин соат 07:20 да ўраб олинган ва соат 07:23да ёнғин ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида 2-қаватли биноларда бирида  тахминан 100 kv.m. майдонда том қисми  ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1