1

Сурхондарёда жой талашиб, ҳамкасбни пичоқлаб ўлдирган бозорчи 17 йилга қамалди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 12:10
Сурхондарёда жой талашиб, ҳамкасбни пичоқлаб ўлдирган бозорчи 17 йилга қамалди

2023 йилнинг 15 октябрь куни соат 05:30 атрофида Сурхондарёдаги бозорларнинг бирида олибсотар савдогар ўз ҳамкасбини пичоқлаб, ўлдирди. 

Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидовнинг маълумот беришича, жиноятчи ва жабрланувчининг мунтазам жой талашиб, жанжалашиши қотиллик билан якунланган.

ЖИБ Термиз шаҳар судининг қарори билан қотил ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

"Қасддан ўлдириш ниятим йўқ эди, онамни сўккани учун мажбур бўлдим. Бу ишларни ҳеч қачон такрорламайман. Оила аъзоларидан кечирим сўрайман",- дейди судланувчи.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1