1

Наманганда «Nexia» ва «Spark» тўқнашиб, ёниб кетди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 16:18
Наманганда «Nexia» ва «Spark» тўқнашиб, ёниб кетди

Шу йилнинг 26 март куни соат таҳминан 16:00да 4Р-116 (Давлат аҳамиятига молик) “Наманган-Уйчи-Учқўғон” йўлининг 28 километри чорраҳасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар берди.

"Спарк" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган "Нехиа" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида икки автомашинада ёнғин чиқиб, автомашиналар тўлиқ ёниб, зарарланган.

"Спарк" ҳайдовчиси “тиззаси лат ейиши”, "Нехиа" ҳайдовчиси “чап оёғи лат ейиши”, икки нафар йўловчилар ҳам тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1