1

Кинематография агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

ЖАМИЯТ 28.03.2024, 22:22
Кинематография агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Ходжаев Алишер Жўрақулович Кинематография агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида агентлик матбуот хизмати darakchi.uz`га маълум қилди.

Маълумот учун: Алишер Хаджаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган бўлиб, 1985 йили Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.Хўжаев 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган. 1993—1996 йилларда НКК фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.

Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса УзПАК компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)нинг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

У феврал ойи аввалида МТРК раиси лавозимидан озод этилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1