1

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор бошланди

ЖАМИЯТ 29.03.2024, 10:05
Шавкат Мирзиёев раислигида  видеоселектор бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Давлатимиз раҳбари вилоят ва туман ҳокимларининг қурилиш, коммунал ва экологияга жавобгар ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар тизимидаги масъул раҳбарларнинг бу борадаги фаолияти кўриб чиқилгани, улардан 30 нафарига нисбатан интизомий жазо кўрилганини қайд этди.

Жумладан, Касби, Қарши, Бахмал, Тўрақўрғон туманлари ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди, ушбу туманлар ҳокимларининг, 6 та вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа раҳбарларга “ҳайфсан” берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган.

Лекин, аксарият вилоят ва туманларда дарахт экадиган жойлар ҳалигача белгиланмагани, суғориш ва кўчатга пул ажратилмагани танқид қилинди.

Масалан, боғ учун Қорақалпоғистонда 47 гектар, Наманганда 25 гектар ва Қашқадарёда 26 гектар ажратилиб, ишлар бошлаб юборилган. Лекин Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳалигача қарор қабул қилмаган.

Айниқса, Тахиатош, Мирзачўл, Зафаробод, Шароф Рашидов, Сирдарё, Оқолтин, Ховос, Сардоба, Гулистон, Хонобод, Гулистон, Термиз, Янгийўл шаҳарлари, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида кўчат экиш режаси 30 фоизга ҳам бажарилмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1