1

Месси жароҳати сабаб "Интер Маями" ўйинини ўтказиб юборади

СПОРТ 30.03.2024, 15:40
Месси жароҳати сабаб "Интер Маями" ўйинини ўтказиб юборади

Аргентина терма жамоаси ва Маямининг "Интер" клуби ҳужумчиси Лионел Месси ўз клубининг МЛС Америка лигасидаги навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда. 

Эртага, “Интер Маями” “Нью-Йорк Сити” билан ўйин ўтказади, бироқ аргентиналик футболчи аввалроқ олган жароҳати туфайли унда иштирок этмайди. 36 ёшли футболчи Аргентинанинг Салвадор ва Коста-Рикага қарши иккита ўйинини ўтказиб юборган ва тикланишда давом этмоқда.

Жорий мавсумда Месси барча мусобақаларда бешта учрашувда иштирок этиб, бешта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1