1

Тунда таниш аёлнинг маҳалласига борган йигитни “самосуд” қилиб, пул талаб қилган фуқаро қамалди

ЖИНОЯТ 31.03.2024, 10:23
Тунда таниш аёлнинг маҳалласига борган йигитни “самосуд” қилиб, пул талаб қилган фуқаро қамалди

Шартли исми Нодир бўлган учкўприклик фуқаро 2024 йил 18 февраль куни таниши шартли исми Нозима бўлган аёл билан қўнғироқлашиб,  тунда у яшайдиган маҳаллага яъни  Бағдод тумани “Зафаробод” МФЙ га боради. 

Шу қишлоқда яшовчи шартли исми  Ойбек”бўлган  фуқаро Нодирни учратиб қолиб Нозима билан бўлган муносабатларидан хабар топади.   Ойбек Нодирнинг ҳатти ҳаракатларини қоралаб, уни ҳақорат қилиб, машинасига ўтказиб  дала томонга олиб боради. У ерда Нодирни “самосуд” қилиб, устки кийимларини ечиб олиб, видеотасвирга олади. 2 кун ичида 1000 АҚШ доллари олиб келмаса, видеоларни ижтимоий тармоқда тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитади.  Шармандали видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишидан хавотирга тушган   Нодир ариза билан Учкўприк тумани ИИБ га мурожаат қилади. 2024 йил 20 февраль куни  Ички ишлар ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилади.  Тадбир давомида бағдодлик Ойбек товламачилик йўли билан Нодирдан олдиндан талаб қилинган 1000 АҚШ долларини олаётган пайтда  тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинади. Унинг ёнидан  махсус ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида олинади.

  - Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ТБ томонидан Ўз. Рес. ЖК нинг 165 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, - дейди  Учкўприк тумани ИИБ ТБ катта терговчиси  Лазиз Акбаров. 

    - Шу ўринда фуқароларга товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш - жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз, - дейишмоқда ички ишлар ходимлари.

 

Исломжон Нишонов

Фарғондан darakchi.uz учун махсус 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1