1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор янги тартиблар кучга киради.
Жумладан:
- Банк устав капиталининг энг кам миқдори оширилади
- Айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади
- Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида эксперимент тариқасида айрим хизматлар кўрсатилади
- Номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда рағбатлантирилади
- Туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари сертификатланади
- Айрим тадбиркорларга субсидия берилади
- “Кўча санъати ва мусиқаси” лойиҳаси амалга оширилади
- “Маданият тўлқинлари” медиа лойиҳаси доирасида энг яхши медиа маҳсулотларга пул мукофоти берилади
- Давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференцияси берилади
- Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади
- Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтингига қараб берилади.






