Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни "Boeng" 737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, бугунги кунда авиаташувчи Москва — Самарқанд — Москва, шунингдек, Санкт-Петербург — Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.
“Победа" — Россиянинг "Аерофлот — Россия ҳаво йўллари" гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпания, штаб-квартираси Внуково аеропортида(Москва) жойлашган.