1

Андижонда Gentra тўлиқ ёниб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 01.04.2024, 20:36
Андижонда Gentra тўлиқ ёниб кетди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида тўхтаб турган Gentra тўлиқ ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот беришича, воқеа 1 апрель куни соат 14:35 ларда Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида содир бўлган. 1992 йилда туғилган фуқаро М.Р.га тегишли бўлган супермаркет автотураргоҳида турган Gentra`нинг салон ичидаги электр қисмида қисқа туташув содир бўлган. Шу сабабли ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситасининг салон ичи ва том қисми тўлиқ ёниб кетган.

Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситасига моддий зарар етказилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1