АсосийJamiyat

Қидирувдаги алиментдан қарздор фарғоналик ота уйидан топилди

'Қидирувдаги алиментдан қарздор фарғоналик ота уйидан топилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувидаги суд буйруғига асосан қарздор Р.А.дан ундирувчи С.Д фойдасига алимент ундириш белгиланган. Қарздор алимент пулларини тўлашдан қочиб юрганлиги сабабли бўлим давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Қарздор Р.А.нинг қўшнилари ва яқинларининг айтишича, Қозоғистон Республикасига 2019 йили чиқиб кетган.

Шунга қарамасдан, қарздор шу кунга қадар суд қарорини писанд қилмасдан, гўёки Қозоғистон Республикасидан қайтиб келмайдигандек алимент пулларини ўз фарзандларига тўлаб келмаган. 

Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шуъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларининг бирида қарздор Р.А. касал аҳволда ўз уйида эканлиги маълум бўлган.

    Бошқа янгиликлар