АсосийJamiyat

Учта вилоятдаги метан заправкаларда газ нархи оширилгани аниқланди

'Учта вилоятдаги метан заправкаларда газ нархи оширилгани аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “метан заправка”ларда газ нархи 3 800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан зудлик билан ўрганилди.

Маълум бўлишича, бу ҳолат Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида кузатилганлиги аниқланган.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушбу АГТКШ масъулларига тушунтириш ишлари ўтказилди ва “метан” газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланди.

Бугун, шунингдек, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида иккита АГТКШда шундай ҳолат кузатилган бўлиб, улар ҳам “Ўзенергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари томонидан бартараф этилган.

Агар АГТКШларда табиий газ асоссиз равишда қиммат нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлганда, қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш сўралади:

➖Бош прокуратуранинг телеграм боти @EnergonazoratBot ва ишонч телефонига 71-232-10-07;

➖“Ўзэнергоинспекция”нинг телеграм боти @energoInspeksiya_bot ва ишонч телефонига 71-200-02-86;

➖Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефонига 71-207-47-00.

    Бошқа янгиликлар