АсосийJamiyat

Солиқ кодексига ўзгартириш киритилмоқда

'Солиқ кодексига ўзгартириш киритилмоқда'ning rasmi

Қонунчилик палатасида Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилишини назарда тутадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев хабар қилди.

Гап шундаки, тадбиркорлар у ёки бу сабабли маҳсулотни маркировкаламаган ёки дўконига автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини ўрната олмаган тадбиркор охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётганди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига киритилаётган  ўзгартиришга кўра, эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.

Яъни, юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этган тадбиркор уч ойлик соф тушумни эмас, шу тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима тўлайди, холос.

Қонун Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенатга юборилди.


 

 

    Бошқа янгиликлар