АсосийJamiyat

Қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбекка эга бўлган?

'Қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбекка эга бўлган?'ning rasmi

Ўзбекистонда жорий йилда истеъмолчиларга қанча кечбек тўлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистонда феврал ойи учун 53,2 миллиард сўм кешбек тўланган.

Қайд этилишича, умумий ҳисобда йил бошидан буён 62,6 миллион чек учун 101,6 миллиард сўм кешбек тўлаб берилган.

Тўланган кешбекларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

Тошкент шаҳри — 46,8 миллиард сўм;

Тошкент вилояти — 10,3 миллиард сўм;

Самарқанд вилояти — 7 миллиард сўм;

Фарғона вилояти — 6,9 миллиард сўм;

Андижон вилояти — 4,4 миллиард сўм.

    Бошқа янгиликлар