1

Аёл 5-қаватдан ўзини ташладими ёки ташлаб юборилдими? (видео)

ЖАМИЯТ 02.04.2024, 21:22
Аёл 5-қаватдан ўзини ташладими ёки ташлаб юборилдими? (видео)

Жорий йилнинг 27 март куни Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 5-қаватидан ташлаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Аёл 5-қаватдан ўзини ташладими ёки ташлаб юборилдими? "Бу кун" дастури воқеа ҳақида батафсил тафсилотлар берди.

Марҳуманинг қўшниси аёл бир муддат деразада осилиб турганини айтади. 

"Устида ҳеч нарса йўқ эди. Жонига қасд қилган одам ҳеч қачон темирга осилиб қолмайди. Чекадан ёрдам сўрамасди. Мен ўйлайман бу уюштирилган. Уни қутқариб қолиш мумкин эди. Биринчи қаватдаги аёл "вой дод, ташлаворди", деб бақирди. "Эри айтай қилган", дейди қўшниси. 

Яна бир қўшни аёл марҳуманинг эри 6-қаватдан пастга йиқилиб, жон талвасасида ётган хотинининг ҳолатидан ҳайратланмаганини гувоҳи  бўлганини айтади. Эрида машина бўлсада, шифохонага олиб бормаган.

Айтишларича, кўп қаватли уй яқинида жойлашган бўлишига қарамай "участкавой" ҳам етиб келмаган. 

Муқаддам эркак қайнотасини калтаклагани учун 10 сутка қамалган. 

Марҳумага уч марта, сўнгги бор 2024 йилнинг 6 март куни ҳимоя ордери берилган. Унда келтирилишича, тазйиқ ўтказилган ёки зўравонлик содир этилган тақдирда эр ва аёлнинг бир хонадонда бўлиши тақиқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1