1

2023 йилда 54,2 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди — “Иссиқлик электр станциялари”

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 10:56
2023 йилда 54,2 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди — “Иссиқлик электр станциялари”

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бугун Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генератсия тармоғи ҳисобланади. Тармоқ корхоналарининг юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидаги улуши 70 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Бу ҳақда жамият томонидан ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2023 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан жами 54,2 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 1,4 млрд.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,6 фоизга бажарилди.

2023 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 622,63 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, бунда белгиланган режа ижроси 100,1 фоизни ташкил этди. Инвестиция дастури доирасида янги, замонавий, энерготежамкор қурилмаларни жорий этиш мақсадида, Толимаржон ИЭС АЖда 1065 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини қуришга старт берилди. Тошкент ИЭМда64 МВт га тенг иккита газ турбинаси қурилмалари ишга туширилиш арафасида.

Иссиқлик электр станцияларини 2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жами 53 та энерго қурилмаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада энерго қурилмаларнинг мавжуд қуввати 209 МВт ҳамда қозон қурилмаларининг ишлаб чиқариш қуввати 483 тонна/соатга оширилишига эришилди. Шунингдек, пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Чилонзор-5” ва Шойхонтоҳур туманидаги “Ғарбий-3” сонли иссиқлик марказлари  қозонхоналари модернизация қилинди. Чилонзор туманининг“Оқтепа” ва “Боғзор” маҳаллалари ҳудудида янги, замонавий, энерго тежамкор когенерация қурилмаси барпо этилди.  Бу ерда 4,6 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган 2 та газ-поршен қурилмаси ҳамда 25,4 Гкалл иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи 2 та Bosch қозонлари ўрнатилди. Натижада иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млн. кВт соатэлектр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млн. кубметр табиий газни тежаш имконияти пайдо бўлди.

Таъкидланишича, 2023 йилда жамиятга жисмоний ва юридик шахслартомонидан жами 126 та мурожаат келиб тушган вауларнинг барчаси қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1