1

Сергели туман суди судьяси қўлга олинди

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 13:20
Сергели туман суди судьяси қўлга олинди

Айни пайтда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши давом этмоқда, дея хабар қилди Судьялар олий кенгаш матбуот хизмати. 

Маълум қилинишича, бўлиб ўтаётган  йиғилиш доирасида  Бош прокурорнинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси Ш. А.ни Жиноят кодексининг 168- , 28/211-моддаларининг тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ш. А.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик билдирилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


 

 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1