1

Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқланди

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 15:41
Юнусободда 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқланди

Йиғилишда Юнусободда ўтказилган бир ҳафта ўрганиш давомида 600 миллион доллар инвестиция жалб қилиш, 35 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш учун имкониятлар аниқлангани қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Ушбу салоҳиятни рўёбга чиқариш учун иқтисодий комплекс раҳбариятига янги ёндашув асосида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жойлаштириш вазифаси қўйилди. 

Шаҳар ҳокимига хориждаги йирик шаҳарларнинг саноат, инфратузилма, тадбиркорлик, коммунал соҳаларидаги ижобий тажрибасини Тошкентда жорий қилиш топширилди.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтди.

Табиат уйғонган бугунги кунларда ҳамма жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул, райҳон кўчатлари экиш жадал кетмоқда.

Тошкент шаҳридаги 585 та маҳаллада ҳам дарахт ва гуллар экиш, ҳудудни ободонлаштириш, шароити оғир оилалар, ёлғиз қариялар, имконияти чекланган одамларни ҳолидан хабар олиб, уларни кўнглини кўтариш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, давлатимиз раҳбари маҳаллалар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни билан энг намунали маҳаллага Президент совғаси сифатида электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.

Йиғилиш давомида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти, жамоатчилик вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1