1

Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 18:00
Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади

Президентнинг “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.) қабул қилинди.

 2024/2025 ўқув йилидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларида:

  • ижтимоий ва ижодий фаол, кенг жамоатчилик ўртасида обрў-эътибор қозонган адиблар ва жамоат арбоблари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади;
  • “Ёш таржимонлар” клублари фаолияти йўлга қўйилади;
  • “Матншунослик” дарслари ташкил этилади;
  • ҳар йили 2 маротаба ўқувчиларнинг “Ижод боғидан гулдаста” номли тўпламларини нашр этиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • “Тасвирий санъат ва чизмачилик” фани негизида “Санъат” (ART) фани киритилади;
  • 7–9-синфларнинг “Технология” фани доирасида робототехника асослари ўргатилади.

 2024/2025 ўқув йилидан умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бадиий адабиёт ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни саралашга қаратилган кўрик-танлов ўтказилади.

 Ҳар йили:

  • “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида ҳар бир ижод мактабидан камида икки нафар ўқувчининг ижодий ишлар тўплами нашр этилади;
  • анъанавий “Зомин семинари”да ҳар бир ижод мактабидан камида 5 нафардан ижодкор ўқувчиларнинг иштироки таъминланади.

 Ҳар бир ижод мактаби “Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилддан иборат китоблар мажмуаси билан  таъминланади.

️Ижод мактаблари олий таълим муассасалари ва Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналарига бириктирилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1