АсосийJamiyat
1063

Президент Тошкентдаги болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди

'Президент Тошкентдаги болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди.

Мактаб ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан бунёд этилган. 250 ўқувчига мўлжалланган. Жорий ўқув йилида 1-синфга 145 нафар ўғил-қиз қабул қилинган.

Бу ерда ёшлар 12 йўналиш бўйича мактабдан ташқари таълим олади. Ўқувчилар ижодий имтиҳонлар асосида саралаб олинади.

Элликка яқин ўқув ва компьютер хоналари, тадбирлар залида шинам шароитлар яратилган. Кутубхонада 5 минг 500 дан ортиқ ўқув адабиёти ва ноталар жамланган.

Президентимиз санъат маънавий бой авлодни тарбиялашга хизмат қилишини, бунга меҳрни болаликдан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда умумий таълим тизими билан мусиқа таълими дастурларини уйғунлаштириш муҳимлиги айтилди. Санъат мактаблари билан олийгоҳлар, театрлар ва бошқа маданият муассасаларининг ҳамкорлиги тизимини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Мамлакатимизда барча мактаблар чолғу асбоблари билан таъминланиб, ёшларнинг қизиқиш ва истеъдоди ривожлантирилмоқда. Бу анъанавий санъат йўналишлари билан бирга мақом, бахшичилик ва мумтоз мусиқа қадриятларимизни давом эттиришга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар