1

"Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг ҳаммангни йўқотаман"

ЖАМИЯТ 03.04.2024, 22:11
"Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг ҳаммангни йўқотаман"

Ижтимоий тармоқларда "Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг ҳаммангни йўқотаман" сарлавҳали аудиохабарлар тарқалди.Овоз эгаси Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосарларидан бирига тегишли экани айтилган эди.

Аудеода кечгача "Опен бюджет" учун 100 ва 50 тадан овоз тўплаб бермаган раҳбарлар ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Мазкур ҳолат Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссияси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

"Мазкур ҳолат зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади", - дейилади Миллий комиссия баёнотида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1