1

Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ДУНЁ 03.04.2024, 22:32
Қозоғистондаги даҳшатли автоҳалокатда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди

 Қозоғистоннинг Актобе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради 24kz. 

Самара-Чимкент йўлининг Маржонбулоқ қишлоғи яқинида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 

Натижада микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг 7 нафар йўловчиси ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. 

Вилоят ИИБ бошлиғи берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракатланаётганда юк машинаси шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва тўқнашув содир бўлган. ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1