АсосийJamiyat

Тошкентда 15 та машина иштирокида мегаавария содир бўлди

'Тошкентда 15 та машина иштирокида мегаавария содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 4 март куни соат 11.00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули  кўчасида  Камаз русумли тиркамали юкавтомашинаси  ҳамда 14 та енгил автомашиналар иштирокида, 3 тa Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker 2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia 2, 1 та Nexia 3, 1 та Cherry, 3 та Lacetti,  йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган
 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралади.


 

 

    Бошқа янгиликлар