Бухоро вилоятида 15 яшар қиз соғлом бўлса-да, руҳий-асаб касалликлар диспансеридан олиб кетилмаган. Бу ҳақида Болалар омбудсманига маълум қилди.
Вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери маъмуриятининг Омбудсманга йўллаган мурожаатида 2009 йилда туғилган М.Я. (қиз бола) бугунги кунда шифо топган бўлсада, ҳолидан ҳеч ким хабар олмаётганлиги, онаси қизини олиб кетолмаслиги баён қилинган.
Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига сўров юборган.
Агентлик қизнинг онаси билан учрашиб, тушунтириш ишлари олиб борган. Натижада, фарзанди М.Я. жорий йилнинг 19 март куни Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлари диспансеридан чиқарилиб, яшаш манзилига олиб кетилган.
Бундан ташқари, М.Я. ҳозирда ўқишини Бухоро шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта мактабда давом эттира бошлаган.






