АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистон қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида, кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 18-23° бўлади.

Пойтахтимизда кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21-23° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-14° бўлади.

    Бошқа янгиликлар