Деҳқонободда 35 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшаб келган фуқароларга никоҳ гувоҳномаси расмийлаштириб берилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси хабар қилди.
Деҳқонобод туман ФҲДЙ бўлими ҳамда Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан "Ҳеч бир шахс ҳужжациз қолмайди" ҳуқуқий акция доирасида туман марказидан 100 км узоқликда жойлашган "Чамбил" МФЙ Авжин қишлоғида яшовчи фуқаролар Хуррамов Сафар ва турмуш ўртоғи Норматова Малоҳат 35 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган эди. Бугун уларнинг мурожаати асосида қонуний нокоҳини қайд этилиб, никоҳ гувоҳномаси хонадонига борган ҳолда топширилди.
Маълумот учун, Хуррамов Сафар ва турмуш ўртоғи Норматова Малоҳат 7 нафар фарзанднинг ота-онаси, 14 набиранинг, 1 нафар эваранинг бобо-бувиси ҳисобланади.