АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 700 га яқин тунги кўча чироқлари ўрнатилади

'Тошкент вилоятида 700 га яқин тунги кўча чироқлари ўрнатилади'ning rasmi

Тошкент вилояти ҳудудларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, 194 та пиёдалар ўтиш жойлари ва 72 та қайрилиш жойларига 675 та тунги кўча чироқлари ўрнатилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.

Мазкур доирадаги тадбирларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 400 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.

    Бошқа янгиликлар