Бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет республикада кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида кун давомида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республиканинг марказий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдирок бўлади. Ҳарорат 20-23, жанубда 27 даражагача бўлади.
Эртага 6 апрель куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 15-18о атрофида бўлади.
7 апрель якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати яна 20-23о гача кўтарилади.
Кечалари ҳарорат асосан 7-12о бўлади.
5-6 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тоғли ҳудудларда 5-6 апрельда вақти-вақти билан ёғингарчилик
(ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, 6 апрелда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда: 5 апрель кечга томон ва 6 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши ва шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.
7 апрельда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат 5 ва 7 апрель кунлари 20-23о, 6 апрель шанба куни 15-17о бўлади. Ҳарорат кечалари 7-12о атрофида бўлади.