2023 йилда Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Бу кўрсаткич 2022 йилда 73,8 ёшни ташкил этган.
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига ўртача умр кўриш давомийлиги:
- Аёллар учун – 76,9 ёш
- Эркаклар учун – 72,5 ёш






