Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида ЙПХ ходими ҳайдовчини мажбуран олиб кетаётган видеоси тарқалди.
Ҳолат юзасидан баёнот берган вилоят ИИБ кўра, воқеа 30 март куни Фарғона шаҳар “Ал-Фарғоний” кўчасида содир бўлган.
“Nexia 3” ҳайдовчиси автобус бекатида тўхтаб, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабаб ЙПХ инспектори томонидан қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида ҳайдовчи унинг қонуний талабига бўйсунмасдан, тегишли ҳужжатларини тақдим қилмаган ва транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик қилган.
Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари томонидан Фарғона шаҳар ИИБга олиб борилган ва қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда






