АсосийJamiyat

Уч ойда Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахс жавобгарликка тортилган

'Уч ойда Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахс  жавобгарликка тортилган'ning rasmi

Жорий йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1 068 нафар шахслар аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

"Ҳурматли фуқаролар, агар сиз пойтахтимизда фоҳишалик билан шуғулланаётган шахслар ҳақида ёки фоҳишахона сақлаш ҳолатлари юзасидан маълумотга эга бўлсангиз 102 рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.

Маълумот учун, фоҳишалик билан шуғулланиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади.

#фоҳиша    #ҳуқуқбузарлик    #жарима   #жавобгарлик 

    Бошқа янгиликлар