Энди автомототранспорт воситасини сотиш жараёнида турмуш ўртоғингизни розилиги аризасини нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштиришингиз мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Эр-хотин умумий тасаруффидаги мол-мулкни тасарруф этишга розилик”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.
- Розилик берувчи қайси Автомототранспортни сотишга розилик бераётганини киритади;
- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;
- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;
- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;
Сиз ушбу нотариал ҳаракатни уйингиздан ёки иш жойингиздан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефонингиз орқали 15 минутда расмийлаштиришингиз мумкин.






