АсосийJamiyat

Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда

'Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда'ning rasmi

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими  ҳамда бир қатор хуқукни мухофаза килувчи идоралар билан ҳамкорликда вилоятда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш мақсадида кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Албатта, сергак ва қонун устиворлигини таъминловчи соҳа ходимлари вилоятнинг қўшни давлатлар билан чегарадош худудларида айланма йўллар орқали олиб ўтилган аксизланмаган ва рўйхатдан ўтмаган, давлат бож тўловларини амалга оширмай савдосини амалга  ошираётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларни фош этиш мақсадида олиб борилаётган саъи-ҳаракатлари сабаб ўткан 2023 йилда 35 та ҳолатда хеч қандай хужжатга эга бўлмаган тамаки махсулотлари савдоси олди олинди.

Божхона бошқарамаси ва вилоят Солиқ бошқармаси инспекторлари ва бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда бозорлар дудудида ўтган 2023 йил давомида 67 та ҳолатда 14 959 дона қути жами 398.3 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Жорий 2024 йилда ҳам солиқ идоралари билан ҳамкорликда тамаки контрабандасига қарши ишлар давом эттирмоқда. Январь-март ойларида ходимлар томонидан 2 та ҳолатда 4,780 қути жами 41.2 млн.сўмлик тамаки маҳсулотлари қўлга олинди ва тегишлигиги бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланган.

Божхона бошқармаси контарабандага қарши курашиш ходимлари томонидан жорий йилнинг ўткан чораги давомида ҳам айнан аксиз маркаланмаган, айланма йўллар орқали хориждан олиб ўтилган тамаки махсулотларининг олдини олиш бўйича ўтказган тезкор тадбирлар давомида 13 та ҳолатда 986, 248 250 сўмлик 66, 559 қути тамаки махсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қуйилди. Бундай тадбирлар давом эттирилмоқда. 

Маълумот учун: тамаки маҳсулотларининг савдоси юртимизда махсус қарорлар билан белгилаб берилган бўлиб, қонунни четлаб ўтилишига уринилган ҳар қандай ҳолатга жазо муқаррар таъминланади.

Умида Қўшоқова, журналист.

    Бошқа янгиликлар